Салатлар тайерлаш узбек тилида рецепт

Салатлар тайерлаш узбек тилида рецепт

Шахсан узим бу салатни куп тайёрлайман.Ишончли,осон ва хамёнбоп! Ёзда,айникса ифторлик дастурхони учун кандай енгил таом тайёрлашни билмай турганингизда кул келади.Барча пазанда бекаларга тайёрлаб куришни маслахат бераман.

Таьбга кура кийма

2 та сомонча тугралган кизил сабзи

1 коса кизил ловия кайнатиб,пишириб олинади

Ярим богдан кашнич,кук пиёз ва укроп

Козонга ёг солиб,пиёз кизаргунича ковуриб олинади ва кийма солинади.

Сайтга иложи борича ифторлик дастурхонига тортиладиган таомлардан куйишга харакат киламан.Рецептлар сизларга ёкади деган умиддаман ИншаОллох!

200 гр кайнатилган мол гушти

150 гр дудланган индюк(курка)

5 та айсберг карами ёки 2 та салат барги

3 та кайнатилган тухум

150 гр консерваланган жухори

1 та чеснок(майда тугралади)

2 о/к кириешки сухариклари

Гушт,помидор,бодринг,тухум,индюк сомонча килиб тугралади.Салат барглари ёки айсберг карами уртача катталикда тугралади.Хамма масалликлар идишга солинади ва майонез,туз билан аралаштирилади

Салат узига хос таьмга ва тайёрланиш жараёнига эга.Салатга майонез чеснокли соус билан кушилади.

Источник

Салатлар

Турли енгил ва тўйимли салатлар рецептлари. Масаллиқларни танлаш, ишлатиш ва сақлаш борасида маслаҳатлар.

Турпли салат

жума, 2018 Январ 05 Лола

Ҳамма масаллиқлар майда сомонча тўғралади. Тўғралган турпни тахири чиқиши учун бироз муддатга сувга солиб қуйинг. Сўнгра, барчаси аралаштирилади.

Шпротли газак

пайшанба, 2018 Январ 04 Лола

Қора нон, аввал паррак, сўнгра учбурчак қилиб кесилади. Тостерда ёки товада озгина сариёғ билан икки томони қизартириб олинади. Помидор ва бодринглар ингичка паррак қилиб кесилади. Саримсок пиез эзилади ёки майда тўғралиб, майонез билан аралаштирилади. Нон бўлакчалари устига майонез аралашмаси суриб чиқилади. Сўнг, салат барги, бир булак помидор ва бодринг, устига шпрот балиғи кетма-кетликда қўйилади.

«Қиш зийнати» салати

чоршанба, 2018 Январ 03 Лола

Картошка ва лавлаги сувда қайнатиб олинади. Оқ пиёз иккига бўлиниб, майда паррак қилиб тўгралиб, бироз сувда чайқаб олинади. Шунда пиёзнинг аччиғи кетади. Кўк пиёз майда тўғралади. Барча масаллиқлар тўртбурчак қилиб тўғралади ва аралаштирилади.

«Грек» салати

сешанба, 2015 Сентябр 22 Лола

«Шуба» салати

шанба, 2015 Сентябр 19 Лола

Картошка, сабзи, лавлаги ва тухум сувда қайнатиб олинади. Бу масаллиқларнинг пўсти артилиб, алоҳида идишга қирғичдан чиқарилади. Салат идишининг тубига майда тўғралган балиқ ёйиб қўйилади. Сўнг, устига тухум оқи, картошка, сабзи ва лавлаги устма уст ёйиб чиқилади.

«Дилором» салати

пайшанба, 2015 Сентябр 17 Лола

Ушбу салат 8-10 кишилик. Гўшт ва пишлоқ сомонча, тухум ва бодринг ярим ой шаклида тўғралади. Кўкатлар ва салат барги йирик тўғралади. Барча масаллиқлар майонез билан аралаштирилади.

Қуритилган бақлажонли салат

чоршанба, 2015 Сентябр 16 Лола

Читайте также:  Тушеная репа с овощами рецепт

Ушбу салат 10-12 кишилик. Қайнаб турган сувга бақлажон солиниб, 2 дақиқа қайнатилади. Сўнг бақлажон сувдан силқитиб олинади. Қизиган товага ёғ солиниб, тўғралган пиёз енгил ўлгунича қовурилади ва устига қизил қайла солинади.

Қуймоқли салат

сешанба, 2015 Сентябр 15 Лола

Тухумдан оддий қуймоқ пишириб олинади. Барча масаллиқлар тўртбурчак тўғралади. Кўкатлар майда тўғралади. Таъбга қараб тузи ростланиб, барча масаллиқлар майонез билан аралаштирилади.

Дудланган пишлоқли салат

якшанба, 2015 Сентябр 13 Лола

Барча масаллиқлар сомонча тўғралади. Кўкатлар майда тўғралади. Таъбга қараб тузи ростланиб, барча масаллиқлар майонез билан аралаштирилади.

«Ноз-ноз» салати

жума, 2015 Сентябр 11 Лола

Товуқ гўшти қўлда майдаланиб, тухумга аралаштирилиб, ёғда қовуриб олинади. Алоҳида идишга сухарик, майдаланган саримсоқпиёз, 1 ош қошиқ майонез солиниб, (таъбга қараб кўкат қўшишингиз мумкин) аралаштирилади. Қолган масаллиқлар кубик қилиб тўғралади ва алоҳида идишда аралаштирилади.

«Бир зумда» салати

сешанба, 2015 Сентябр 08 Лола

Барча масаллиқлар кубик қилиб тўғралади. Таъбга қараб туз сепилади ва майонез билан аралаштирилади.

«Барно» салати

чоршанба, 2015 Август 05 Лола

Бақлажон йирик сомонча тўғралиб, шўр сувда 4-5 дақиқа қайнатиб олинади. Сабзи, бодринг йирик сомонча тўғралади. Помидор 5-6 бўлакка бўлинади. Пиёз йирик тўғралади. Олдин қозонга ёғ солиб, пиёзни ўлгунча қовурамиз. Унинг устига сабзини солиб, қовуришда давом этамиз. Сабзи ўлгач, устига помидорни соламиз. Помидор чала ўлгач, устига саримсоқ пиёз ва қайнатиб олинган бақлажонни, бодрингни солиб, 1-2 дақиқа қовурамиз.

Сабзавотли икра

душанба, 2015 Июл 27 Лола

Бақлажон ва қизил сабзи гўшт қиймалагичнинг йирик тишидан чиқарилади. Помидор ва қовоқча майда, булғор қалампири йирик тўғралади. Тўғралган пиёз ёғда қовурилади. Пиёз новвот ранг тусига киргач, устига сабзи, бақлажон ва қовоқча солиниб, қовуришда давом этилади. Бироздан сўнг устига булғор қалампири ва саримсоқ пиёз солиниб, қовуришда давом этилади. 5-7 дақиқадан сўнг тўғралган помидор солинади. Туз, қора мурч таъбга кўра солиниб, 10-15 дақиқа давомида қовурилади.

Бақлажонли аччиқ газак

якшанба, 2015 Июн 14 Лола

Бақлажон ювиб, тозаланиб, паррак қилиб кесилади ва ёғда икки томони қизаргунича қовурилади. Помидор ювиб тозаланиб, қирғичдан чиқарилади. Тўғралган пиёз алоҳида идишда бироз қовурилади. Сўнг устига помидор солиниб, қовуришда давом этилади. Помидор етилишига бироз қолганда тўғралган саримсоқпиёз ва уруғи олиб ташланган қалампир солинади.

«Вера» салати

якшанба, 2015 Май 31 Лола

Бақлажон йирик сомонча тўғралиб, идишга солиниб, туз сепилади. Пиёз йирик тўғралиб, қовурилади. 10-15 сониядан сўнг бақлажонни ўзидан чиққан сувидан ажратилиб пиёз устига солиниб, қовурилади.

«Табассум» салати

жума, 2015 Май 29 Лола

Кабачки, булғор қалампири, бодрин ва помидор йирик сомонча қилиб тўғралади. 1 та тухум идишга аталаниб, устига туз сепиб, тўғралган кабачки солиниб, аралаштирилади. Сўнг, ёғда қовурилади. Иккинчи тухум алоҳида идишда аталаниб, устига туз сепиб, тўғралган булғор қалампири солиниб, аралаштирилади ва у ҳам алоҳида ёғда қовурилади.

Бақлажонли салат

жума, 2015 Май 15 Лола

Тухум, ун ва туз идишга солиниб, аралаштирилади. Бақлажонлар 5-7 см қалинликда паррак қилиб тўғралади ва тухумли аралашмага ботириб олиниб, товада, ёғда икки томони қизаргунича қовурилади.

Кабачкили салат

сешанба, 2015 Май 12 Лола

Читайте также:  Рецепт французского пирога с яблоками невидимка

Кабачкилар ювилиб, 0,5 — 0,7 см қалинликда паррак қилиб тўғралади. Тухум, ун, туз идишга солиниб, яхшилаб аталанади. Кабачкилар тухумли массага ботирилиб, товадаги ёғда икки томони қизаргунича қовурилади. Қовурилган кабачкилар совутилади.

«Доллар» салати

пайшанба, 2015 Май 07 Лола

Гўшт паррак қилиб тўғралади. Тухум, бодринг 2га бўлиб паррак тўғралади. Кўк пиёз йирик тўғралади. Ҳамма масаллиқлар устига туз сепилиб, кейин аралаштирилади.

«Мимоза» салати

сешанба, 2015 Апрел 07 Лола

Идишга консерва балиқ солинади. Устидан санчқида бўлакланади. Балиқ устига сувда қайнатилган ва қирғичдан чиқарилган картошка солинади. Унинг устига қайнатилган тухум оқи қирғичдан чиқарилади. Кейинги қатламга майонез суртилади. Устига қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепилади. Қолган тухум сариғи билан салат безатилади.
Ёқимли иштаҳа!

«Баҳор» салати

якшанба, 2015 Апрел 05 Лола

Бодринг, тухум, помидор узунасига 4га бўлиниб, паррак тўғралади. Кўкатлар йирик тўғралади.
Бринза кубик тўғралади. Ҳамма масаллиқлар аралаштирилиб, тузи ростланади.
Ёқимли иштаҳа!

«Мафтун» салати

шанба, 2015 Март 21 Лола

Тухум сувда пишириб, артилади. Бодринг, колбаса, қўзиқорин, тухум ва салат барги сомонча шаклида тўғралади. Ҳамма масаллиқлар майонез билан аралаштирилади. Тайёр салат ликопчаларда дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!

Исмалоқли салат

якшанба, 2015 Март 15 Лола

Камқонликни олдини олувчи ва витаминга тўйинтирувчи баҳорий салат.

Исмалоқ тозаланади ва қайнаб турган сувга солиниб, 1 дақиқа мобайнида ушлаб турилади. Сувдан олиб, силқитилади. Пиёз тўғраб, ёғда қовурилади. Силқиган исмалоққа қовурилган пиёз, соя, таъбга кўра зираворлар солиб, аралаштирилади.

«Кўкламой» салати

пайшанба, 2015 Март 12 Лола

Шошилинчда тайёрлаш осон ва тез бўлган витаминларга бой баҳорий салат.

Бодринг ва кўкатлар ювиб, майда тўғралади. Таъбга кўра зираворлар солиб, қатиқ билан аралаштирилади.

«Баури» салати

якшанба, 2015 Март 08 Лола

Тухум сувда пишириб, артилади. Бодринг, колбаса, қўзиқорин, тухум сомонча шаклида тўғралади. Пишлоқ қирғичнинг йирик тишидан чиқарилади. Ҳамма масаллиқлар майонез билан аралаштирилади. Тайёр салат ликопчаларда дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!

«Айсберг» салати

пайшанба, 2015 Январ 22 Лола

Айсберг тўртбурчак қилиб тўғралади. Қайнатилган (пишган) тухум 2 га бўлиб, паррак қилиб тўғралади. Товуқ гўшти ҳам паррак қилиб тўғралади. Кўкатлар майда тўғралади. Ҳамма масаллиқни майонез ва жўхори билан аралаштирилади.

«Дармон-дори» салати

душанба, 2015 Январ 19 Лола

Қайнатилган лавлаги қирғичнинг йирик тишидан чиқарилади. Ёнғоқ ва саримсоқ пиёз эзилади, ёки майда тўғралади. Тайёр массага майонез қўшилади.

Ёнғоқ ёки саримсоқ пиёзни хушламайдиганлар уни қўшмаса ҳам бўлади.

Витаминга бой салат

душанба, 2015 Январ 12 Лола

Саримсоқ пиёзни майда тўғраб, карам, зираворлар ҳамда ёғ билан яхшилаб аралаштирилади. Устига 0,5 чой қошиқда сирка солинади ва усти беркитилади.

Қолган масаллиқлар сомонча усулида тўғралади. Сўнгра ҳамма масаллиқлар бирга аралаштирилади.

Бу салатга гўшт қўшилса, янада мазали ва ҳушхўр бўлади.

Бодрингли салат

якшанба, 2015 Январ 04 Лола

Бодринг сомонча тўғралади. Сабзи қирғичнинг йирик тишидан чиқарилади. Кўкатлар майда тўғралади. Қизиб турган ёғда пиёз новвот ранг тус олгунича қовурилади. Устига қийма солиниб пишгунича қовурилади. Тайёр массани таъбга кўра зираворлар қўшиб аралаштирилади.

Источник

Кўпи билан 5 дақиқада тайёр бўладиган 10 хил салат

Ҳар бир уй бекаси ҳам қийин ва узоқ вақт оладиган таом ҳамда салат тайёрлашни хуш кўравермайди. Қолаверса, турли вазият бўлиши, тўсатдан уйга меҳмон келиб қолиши мумкин ва бундай вақтда дастурхонга тортиладиган егулик қанча тез тайёр бўлса шунча яхши. Шуни инобатга олган ҳолда тайёрланиши учун 5 дақиқа кифоя қиладиган мазали салатлар рецепти билан бўлишамиз.

Читайте также:  Рецепт изготовления теста для лепки

Крабли салат

Фото: «Оҳ Petra.ru»

Тез тайёр бўладиган салатлардан бири бу крабли салат ҳисобланади ва уни ҳатто унча тажрибага эга бўлмаган уй бекалари ҳам тайёрлай олади. Бунинг учун крабларни тозалаб, ўртача катталикда кесиб чиқинг. Пишлоқни қирғичдан чиқаринг. Помидор ва булғори қалампирини ҳам кубик шаклида тўғранг. Маҳсулотларни майонез билан аралаштиринг, консерваланган жўхори қўшинг. Безатинг ва салат тайёр.

Бодрингли салат

Фото: «Оҳ Petra.ru»

Салат учун бир дона бодринг, колбаса ва тухум керак бўлади. Уларнинг барчасини ўртача катталикда тўғранг. Пишлоқни қирғичдан чиқаринг. Майонез қўшиб аралаштиринг.

Сабзили салат

Фото: «Оҳ Petra.ru»

Салатни тайёрлаш учун 2 та қайнатилган тухум, саримсоқ, 2 ош қошиқ майонез керак бўлади. Сабзавотларни ювиб тозалагандан кейин қирғичдан чиқаринг. Тухумни тўғраб, саримсоқни майдаланг ва маҳсулотларни яхшилаб аралаштиринг.

Колбаса ва помидорли салат

Фото: «Оҳ Petra.ru»

Ушбу салат учун 250 гр колбаса, 1 дона помидор, пиёз ва 55 гр майонез керак бўлади. Пиёзни ярим думалоқ, колбаса ва сабзавотни сомонча шаклида тўғранг. Маҳсулотларга соус қўшиб аралаштиринг.

Пишлоқли салат

Фото: «Оҳ Petra.ru»

Мазкур салатни тайёрлаш учун икки дона помидор, пишлоқ, 2 ош қошиқ соус ҳамда шивит ва қуритилган нон бўлаклари керак бўлади. Пишлоқни қирғичдан чиқаринг. Помидорни тўғранг ва саримсоқни майдаланг. Маҳсулотларни аралаштиринг, туз ва мурч сепинг. Майдаланган нон бўлаклари ва шивит билан безанг.

Мол гўшти қўшиб тайёрланадиган салат

Фото: «Оҳ Petra.ru»

Ушбу салатни шўрва тайёрлаганингизда қолган бир бўлак гўшт билан ҳам тайёрлаш мумкин. Уни ўрнига товуқ қўшса ҳам бўлади. Гўштдан ташқари, оқ турп, пиёз ва 2 дона тухум, майонез, ўсимлик ёғи ҳамда зираворлар керак бўлади. Тайёрлашни гўштни сомонча шаклида тўғрашдан бошланг. Пиёзни ярим думалоқ шаклда тўғраб, ўсимлик ёғи солинган товада биринчи гўштни, кейин эса пиёзни солиб қовуриб олинг. Турпни қирғичдан чиқаринг, тухумни тўғранг ва барча маҳсулотларни қўшиб аралаштиринг. Туз ва мурч сепинг.

Зайтун солиб тайёрланадиган салат

Фото: «Оҳ Petra.ru»

Салат учун бир дона бодринг, колбаса ва тухум керак бўлади. Уларни ўртача қалинликда тўғраш керак. Пишлоқни қирғичдан чиқаринг. Маҳсулотларга яшил консерваланган нўхат қўшинг, туз сепинг ва майонез солиб аралаштиринг. Тайёр салатни шивит билан безанг.

Балиқли салат

Фото: «Оҳ Petra.ru»

Ушбу салатни тайёрлаш учун балиқни бўлакларга бўлинг. Тухумни кубик шаклида тўғранг. 50 гр қайнатилган гуручни салатга қўшинг. Яшил консерваланган нўхат ҳамда шивит қўшинг ва туз сепинг.

«Леди» салати

Фото: «Оҳ Petra.ru»

Қайнатилган товуқ ва бодрингни кубик шаклида тўғранг. Унга шивит, мурч ва зираворлар қўшинг, Сметана қўшиб аралаштиринг.

«Дамский каприз» салати

Фото: «Оҳ Petra.ru»

Консерваланган ананасни майда сомонча шаклида, товуқ гўштини кубик шаклида тўғранг. Икки дона тухум ва пишлоқни қирғичдан чиқаринг. Маҳсулотларга майонез қўшиб аралаштиринг.

Источник

Оцените статью
Adblock
detector